my5
Sevimli

«Пахтакор» финалда ОКМКни мағлуб этиб, Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди

СПОРТ 20.12.2020, 18:36
«Пахтакор» финалда ОКМКни мағлуб этиб, Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги финалида ОКМК ва «Пахтакор» жамоалари ўзаро баҳс юритди. Ўйин 20 декабрда бўлиб ўтди.

Учрашувда илк дақиқаларда олмалиқликлар фаол кўринган бўлса, ўйин давомида «Пахтакор» футболчилари устунликни ўз қўлига олди.

28-дақиқада Драган Черан Достон Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин ўзининг кучли зарбаси билан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида Черан қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

59-дақиқада эса ОКМК дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини Жалолиддин Машарипов муваффақиятли ижро этди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа «Пахтакор» кетма-кет иккинчи йили Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12