my5
Sevimli

Пойтахтдаги теннис мусобақасида 70 ёшга бўлган ракетка усталари иштирок этишди

СПОРТ 20.12.2020, 20:15
Пойтахтдаги теннис мусобақасида 70 ёшга бўлган ракетка усталари иштирок этишди

Пойтахтимиздаги Олимпия захиралари теннис мактабида ҳаваскор ва профессионал теннисчилар ўртасида ўртоқлик мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда olympic.uz маълум қилди. 

Мусобақада мамлакатимизда фаолият олиб бораётган бир қатор ташкилотлар раҳбарияти, мутасаддилари иштирок этишди. NBU CUP-2020 номини олган ушбу мусобақада ёш спортчилардан тортиб 70 ёшгача бўлган қатнашчиларни ҳам кўриш мумкин эди.

Регламентга кўра, мусобақа дастлаб гуруҳ, сўнг плей-офф босқичида ўтказилди. Жуфтлик йўналишида ўтган мусобақа якунида Фурқат Каримов ҳамда Ёрқин Зоиров жуфтлиги биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Валерий Тян ва Владислав Шегай тандемига насиб этган бўлса, Муҳсин Ашуров-Артур Маурэр дуэти кучли учликни якунлаб берди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев юртимизда оммавий спорт тарғиботи йўлида қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон теннис федерацияси раиси Алишер Мирсоатовни «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак билан мукофотлади.

 

 

Ўзига хос кўтаринки руҳда ўтган тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

20 Dekabr, 2020|Янгиликлар

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10517.12
USD -8.38
12661.56
EUR -101.66
141.85
RUB 0.76