АсосийDunyo

Буюк Британияда коронавируснинг аввалгисидан 70 фоиз юқумлироқ бўлган янги штамми аниқланди. Хавфнинг 4-даражаси эълон қилинган

'Буюк Британияда коронавируснинг аввалгисидан 70 фоиз юқумлироқ бўлган янги штамми аниқланди. Хавфнинг 4-даражаси эълон қилинган'ning rasmi

Aнглиянинг шарқида ва жануби-шарқида, шу жумладан Лондонда, янги, тўртинчи даражадаги чекловлар 20 декабрдан ишлай бошлайди. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон айтиб ўтган, дея ёзди meduza.

Хавфнинг тўртинчи даражаси эълон қилинган ҳудудларга кириш ва чиқиш тақиқланади. Ушбу ҳудудларнинг аҳолиси ўта зарурат бўлмаганда уйларидан чиқмаслиги керак. Биргаликда яшамайдиган одамлар фақат кўчада учрашишлари мумкин. Фақат зарур дўкон ва дорихоналар ўз фаолиятини давом эттиради. Бундан ташқари, учта оилага Рождествода учрашишга имкон берадиган имтиёз бекор қилинди.

Янги чекловлар камида икки ҳафта давомида амал қилади. Улар коронавируснинг янги вариантининг тарқалиши туфайли киритилмоқда. Жонсоннинг айтишича, бу аввалгисидан 70% кўпроқ юқумли бўлиши мумкин. 

20 декабрдан тўртинчи даражадаги чекловлар Уэльсда, 26 декабрдан Шотландияда ҳам қўлланилади. Бундан ташқари, Рождество даврида ҳокимият Шотландиянинг кириш ва чиқишини ёпади, дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар