АсосийJamiyat

Андижонда ўзини сувга ташлаган неварасини қутқариб қолмоқчи бўлган бобо ҳам чўкиб кетди

'Андижонда ўзини сувга ташлаган неварасини қутқариб қолмоқчи бўлган бобо ҳам чўкиб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 декабр куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида бахтсиз ҳодиса туфайли икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Postda.uz хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, Балиқчи туманида яшаган, 2002 йилда туғилган З. К. ўз жонига қасд қилиб, уйи олдидан оқиб ўтувчи “Қорадарё” каналига ўзини ташлаган. Буни 65 ёшли бобоси кўриб қолган ва неварасини қутқариш учун у ҳам ўзини сувга тушган. Лекин оқим кучлилиги ва сувнинг совуқлиги вазиятни янада оғирлаштирган. Неварага қўшилиб, бобо ҳам чўкиб кетган.

Жасадларни сувдан қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар