АсосийJamiyat

25 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётганлардан экспресс тест олинади — Махсус комиссия қарори

'25 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётганлардан экспресс тест олинади — Махсус комиссия қарори'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан 2020 йил 25 декабрдан эътиборан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Экспресс тест аеропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пинктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур тартибга кўра CОВИД-19га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам эксрпесс тест олинади.

Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

Юқорида келтирилган маълумотларга биноан, Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби Ўзбекистонга келишни режалаштирган ватандошларимиз ва хорижий давлатлар фуқароларидан 2020-йил 25-декабрдан бошлаб жорий қилинадиган давлат чегарасини кесиб ўтишнинг янги тартибини ҳисобга олишни сўрайди.

    Бошқа янгиликлар