АсосийJamiyat

Туркияда қамоққа олинган Aбдукарим Мирзаевнинг депортация қилинмаслиги маълум бўлди

'Туркияда қамоққа олинган Aбдукарим Мирзаевнинг депортация қилинмаслиги маълум бўлди'ning rasmi

Сал аввал, таниқли журналист, Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти Абдукарим Мирзаев жорий йилнинг 11 декабрь куни турк полицияси томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгра Бош прокуратурада Мирзаев Абдукаримга нисбатан жиноят иши мавжуд эмаслиги, унга нисбатан қидирув ҳам эълон қилинмаганлиги ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Айни пайтда журналистнинг депортиция қилинмаслиги маълум қилинди. Буҳақда Регистон ТВ хабар берди.

"Регистон ТВ оиласи аъзоси, журналист ва режиссёр Aбдукарим Мирзаев билан боғлиқ хушхабаримиз бор. Истанбул Миграция идорасидан олинган сўнгги маълумотларга кўра, Aбдукарим Мирзаев депортация қилинмайди. Унинг озод этилиши эса вақт билан боғлиқ масала.  

"Aллоҳдан сўраб, умид қилиб айтамизки, тез орада дўстимиз озод қилиниб, барча шубҳа ва гумонлардан халос бўлади. Сиз азизлардан эса сабр ва дуо сўраб қоламиз", деб ёзмоқда Регистон ТВ.

Мавзуга доир:

Абдукарим Мирзаевдан хабар келди

    Бошқа янгиликлар