«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе клубни тарк этганини эълон қилди.
«Энди клуб бош мураббийи эмасман, аммо доим жамоанинг асосий мухлиси бўлиб қоламан. Мен учун ажойиб тажриба бўлди ва бу ерда фантастик даврни ўтказдим. Биз буюк жамоа бўлдик ва буни ҳеч қачон унутмайман», – деб ёзди у ўз Instagram саҳифасида.
Шота Арвеладзе «Пахтакор» да уч йил фаолият юритди ва икки марта Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида, шунингдек, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлган.