Профессионал бокснинг ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Ҳасанбой Дўсматов (1-0, 1 КО) 24 декабрь куни ўзининг иккинчи жангида рингга кўтарилади.
Go Sport.uzнинг маълум қилишишча, Ҳасанбойга бу жангда россиялик Павел Гунченкога (1-0, 0 КО) қарши рингга кўтарилади. Жанг Москва шаҳрида бўлиб ўтади ва МАТЧ ТВ орқали трансляция қилинади.
Гунченко профессионал боксда 2019 йилнинг 12 декабрь куни дебют қилган ва жангида очколар ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳасанбой Дўсматов эса 16 ноябрь куни Мексикада Хесус Вильянуэвани 2 раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.
Маълумот учун Гунченко 2013 йили Озарбойжонда бўлиб ўтган ҳаваскор боксчилар ўртасидаги «Буюк Ипак йўли» халқаро турнирида -52 кг вазнда Шаҳобиддин Зоировга қарши рингга чиқиб йирик ҳисобда (10-26) имкониятни бой берган.