АсосийJamiyat

Тошкент ҳокими 2021 йилда «снос»лар бўйича барча қарзларни тўлашга ваъда берди

'Тошкент ҳокими 2021 йилда «снос»лар бўйича барча қарзларни тўлашга ваъда берди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил якунига қадар барча бузилган кўчмас мулклар учун компенсация тўлиқ тўлаб берилади, дея таъкидлади. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

«Ўзбекистон тарихида бир йилда бунча компенсация тўлаб берилмаган… Бу йил жуда катта миқдорда 700-800 млрд сўм пул ва ер кўринишида “снос”га (компенсация тўлашга) кетди. Бизни ҳисобларимиз бор, олдимизга қўйган мақсад 2021 йилда бирорта, 2005 йилдан бузилган бинолар учун ҳеч ким тўловсиз қолмайди. Лекин, адолатли, судни қарори бўлса, нархлар тафовути тўғри бўлган бўлса, бирорта қолмайди. Пул бера олмасак, ер кўринишида берамиз, ер бера олмасак, бошқа йўл билан тўлаб берамиз. Агар бундан кейин давлат эҳтиёжлари учун (кўчмас мулк — таҳр.) бузиладиган бўлса, керакли компенсация учун қўлимизда пулимиз ёки еримиз бўлгандан кейин эгасини розилиги билан бузишга қарор қиламиз», — деди ҳоким.

 

    Бошқа янгиликлар