АсосийJamiyat

Асака заводи фаолияти вақтинча тўхтатилади — UzAutoSanoat

'Асака заводи фаолияти вақтинча тўхтатилади — UzAutoSanoat'ning rasmi

2021 йил январ ойида Асака заводи фаолиятини тўхтатиш режалаштирилган. Бу ҳақда UzAuto Motors'нинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сабаби, GM компаниясидаги ҳамкорлар билан самарали ишлар олиб борилди, натижада UzAuto Motors расман BIQ4 (build in quality) сифат стандартлари сертификатини қўлга киритди. Келгуси яқин йилларда ДжиЭм тизимидаги энг юқори BIQ NEXT сифат даражасини олиш мақсад қилиб олинди.Шуни таъкидлаш керакки, сифат стандартларига бўлган талабнинг ошиши барча Chevrolet моделларига бевосита таъсир қилади. Ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш мақсадида Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилган.

Шу билан бир вақтда, республикамизнинг барча ҳудудларидаги Шевролет дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади. Бундан аввал дилерлик тармоғини Chevrolet брендига ўтказиш ишлари экспорт бозорларида бошланган эди. Бу ўзгаришлар дилерлик марказларини янги Chevrolet брендбукига мувофиқ қайта жиҳозлашни ўз ичига олиб, амалга оширилаётган ишларни давом эттириш учун зарур шароит бўлиб хизмат қилади. Янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг дилерлик шартномалари бекор қилинади. Ўз навбатида, UzAuto Motors янги халқаро GM стандартлари асосида ишлашга, шунингдек, мижозлар эътиборини жалб қилиш тамойилларига мувофиқ ишлашга тайёр дилерларни ҳамкорликка таклиф қилади.

    Бошқа янгиликлар