my5
Sevimli

Баскетбол бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди

СПОРТ 24.12.2020, 10:18
Баскетбол бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди

Кеча, 23 декабрь куни баскетбол спорт тури бўйича 12-13 ёшли болалар ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон чемпионати” спорт мусобақасининг финал босқичи якунланди.

Мусобақага 2020 йил 18 декабрь куни старт берилган бўлиб, республика бўйлаб ҳудудлар кесимида ўтказилди ва финал босқичи Тошкент шаҳрида Тошкент давлат юридик университети спорт залида ўтказилди.

Мазкур чемпионатни ўтказишдан мақсад ўсмирлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ва баскетбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириш ҳамда ушбу жамоани 2020 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган “Осиё ўйинлари”га тайёрлашдан иборатдир.

Чемпионат ғолибларини тақдирлаш маросимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири – Ўзбекистон баскетбол федерацияси президенти Русланбек ДавлетовЎзбекистон Республикаси Жисмоний ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Ёшлар ишлари агентлиги раиси ўринбосари Дилноза Каттахонова ва бошқа мутассади ташкилот вакиллари иштирок этиб, ғолиб жамоаларга диплом ҳамда эсталик совғаларини топширишди.

Мусобақа якунига қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:

3-ўрин – Навоий вилояти ёшлар жамоаси;

2-ўрин – Самарқанд вилояти ёшлар жамоаси;

1-ўрин – Наманган вилояти ёшлар жамоаси.

Маълумот учун: 2018 йил 2 июнь куни адлия вазири Р.Давлетов Ўзбекистон баскетбол федерацияси президенти этиб сайланган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12