АсосийJamiyat

Жиззах ҳокими қизининг 2 миллиард сўмлик тендерда ғолиб бўлгани бўйича текшириш бошланди

'Жиззах  ҳокими қизининг 2 миллиард сўмлик тендерда  ғолиб бўлгани бўйича текшириш бошланди'ning rasmi

Аввалроқ, Жиззах кўчаларини безаш учун ҳоким қизининг МЧЖсидан 2 миллиард сўмлик гуллар сотиб олингани ҳақида хабар берган эдик. Бу масала юзасидан айни пайтда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Жиззах вилоятидаги танлов ҳолати юзасидан сўров юборилгани хабар қилинди.

Маълум қилинишича, Давлат харидлари соҳасидаги шартномаларнинг очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши натижасида тизим шаффофлашган.  

Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда фаол фуқаролар саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур соҳадаги коррупцион ва манфаатлар тўқнашуви акс этган бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам юзага чиқмоқда.  

Жумладан, Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси Жиззах шаҳрини ободонлаштириш мақсадида ўтказган танлови масаласи қатор муҳокамаларни келтириб чиқарган.  

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида мазкур ҳолат бўйича ўрганишни бошлаган.  

Таъкидланишича, ўрганишлар натижалари бўйича ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.

Бундан ташқари Агентлик томонидан давлат харидлари соҳасида учраётган тизимли қонун бузилиш ҳолатлари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда мазкур жараёнда юзага келаётган коррупцион ҳолат ва манфаатлар тўқнашувини тартибга солувчи ва жавобгарликни кучайтиришни назарда тутадиган таклифлар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинади.  

 

    Бошқа янгиликлар