Айни вақтда Навоий вилоят ҳокимияти ёнида ўрнатилган арча ёниб кетди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео лавҳалар тарқалди.
Лавҳада арча атрофида аҳоли байрам учун тўпланганлигини кўриш мумкин. Навоий шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, ёнғиннинг келиб чиқишига электр симларидаги қисқа туташув натижасида содир бўлган чақнаш сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Айни пайтда ёнғин бартараф этилган.






