АсосийJamiyat

Фарғонада 1 январдан қоидабузарликлар дронлар ёрдамида қайд этилади

'Фарғонада 1 январдан қоидабузарликлар дронлар ёрдамида қайд этилади'ning rasmi

2021 йилнинг 1 январидан Фарғона вилоятида қоидабузарликларни аниқлашда дронлардан фойдаланилади. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу қурилмалар ёрдамида куну тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар, шунингдек, жамоат жойларида тиббий ниқобдан фойдаланмаган ҳамда жамоат тартибини бузган фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик фиксация қилинади.

«Ҳурматли фуқаролар, мақсадимиз сизларни жаримага тортиб, молиявий зиён етказиш эмас. Аксинча инсон ҳаёти ва соғлиғига дахлдор бўлган қоидаларга амал қилишингизни таъминлашга қаратилган», – дейилади хабарида.

    Бошқа янгиликлар