Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати Президент Мурожаатномасидаги маълумотларга асосланиб, 2021 йилда солиқ соҳасида қандай ўзгаришлар кутилаётгани ҳақидаги маълумотларни келтирди:
- Келгуси йилда “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар учун уларнинг бизнес ҳамкорининг солиқ қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
- Тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилади.
- Пандемия шароитида айланма маблағ танқислигига дуч келган тадбиркорларимиз “оёққа туриб олишлари” учун уларга кўмак бериш давом эттирилади.
- Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар 2021 йил якунигача узайтирилади.
- 20 мингта тадбиркорнинг 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддати яна бир йилга узайтирилади.
- Тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказишга эълон қилинган мораторий муддати яна бир йилга узайтирилади.
Мавзуга доир:
Президент сайловлари халқаро тамойиллар асосида ўтказилиши керак — Шавкат Мирзиёев






