my5
Sevimli

10 ёшлик йилнинг «Энг яхши спортчиси»га Spark автомобили топширилди(фото)

СПОРТ 30.12.2020, 22:29
10 ёшлик йилнинг «Энг яхши спортчиси»га Spark автомобили топширилди(фото)

28-29-30 декабрь кунлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Esports Uzbekistan, Full Level Esports ҳамда UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари ҳамкорлигида ташкил этилган «Янги йилга спорт билан!» шиори остидаги оммавий спорт фестивали ҳозиргина якунига етди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилган.

Бугун юртдошларимиз йилнинг энг йирик лойиҳалари – шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати ҳамда киберспорт бўйича “Uzbekistan Online Cup” мусобақаларининг Grand Final ғолибларини билиб олишди.

Мусобақа якунларига кўра, шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионатида биринчиликни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 10 ёшли Ҳумоюн Бекмуродов қўлга киритди ва Spark автомобили билан тақдирланди.

Шунингдек, умумий жамғармаси 100 миллион сўмдан зиёд бўлган киберспорт мусобақаси ғолибларига ҳам совғалар топширилди.

Куннинг энг кульминацион воқеаси – мураккаб шароитда кечган 2020 йилнинг «Энг яхши спортчиси» номинациясига дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Давлат Бобонов муносиб кўрилди.

Қолган номинацияларда ғолиблар қуйидагича кўриниш олди:

«Йилнинг энг яхши тренери» – Роман Шакиров, самбо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи;

«Йилнинг энг яхши спорт шифокори» – Суннатилла Йўлчиев, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спорт травматологи;

«Йилнинг энг яхши спорт ташкилоти» – Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси.

Тақдирлаш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов , Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқа мутассадилар иштирок этишди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12