my5
Sevimli

Янги йил ҳақидаги сиз билмаган қизиқарли фактлар (1-қисм)

МУТОЛАА 31.12.2020, 08:28
Янги йил ҳақидаги сиз билмаган қизиқарли фактлар (1-қисм)

Мана бугун, бутун дунёда миллионлаб одамлар интиқ кутадиган 31 декабрь — Янги йил байрами. Шу муносабат билан байрамни нишонлаш усуллари ва тарихи ҳақидаги қизиқарли фактларни сиз билан бўлишмоқчимиз.

  • Дастлабки Янги йил байрами милоддан аввалги 45 йилда нишонланган. Шу йилда Рим императори Юлий Цезарь 1 январни миллий байрам деб эълон қилган. У “январь” номини Римнинг икки юзли эшиклар худоси Янус номига атаб қўйган.
     
  • Арча байрам дарахти сифатида илк марта ХVII аср бошларида Элзас шаҳрида безатилган. Элзас (бу шаҳар ўша даврда Германиянинг бир қисми бўлган, ҳозир Францияга тегишли) шаҳри фуқаролари арча ва сосна дарахтларини рангли қоғоздан ясалган атиргуллар, олма, печение, қанд билан безатишган.
     
  • Арчага осиладиган биринчи шиша ўйинчоғи Тюрингия (Саксония)да ясалган.
     
  • Ранг-баранг лампочкалардан иборат арча безаги 1895-йили Америкада яратилган.
     
  • 1 январда янги йилни қарши олиш ҳақида 1700 йили Россия шоҳи Петр И фармон берган. Бунга қадар Россияда христианлар янги йилни 1 мартда, бошқа диндагилар 1 сентябрда нишонлаган.
     
  • 1949 йилдан буён 1 январь бутун дунёда  дам олиш куни ҳисобланади.
     
  • Францияда 755 йилга қадар йилнинг биринчи куни 25 декабр ҳисобланган. Кейинчалик бу сана 1 мартга кўчирилган. 1564 йили қирол Карл IX нинг фармонига асосан 1 январь йил боши қилиб белгиланган.
     
  • Эскимосликлар янги йилни биринчи қор ёққан куни нишонлашади.
     
  • Кубада янги йилдан бир кун олдин уйдаги барча идишларни сувга тўлатиб, янги йил кечасида сувларни кўчага ёки ҳовлига сепиб юборишади. Улар шу йўл билан гуноҳлардан фориғ бўлишга, янги йилни гуноҳларсиз қарши олишга умид боғлашади. Шунингдек, кубаликлар янги йилни «Қирол куни» деб аташади.
     
  • Грецияда оила бошлиғи янги йил кечаси кўчага чиқиб анорни ерга уради. Айтишларича, атрофга қанчалик кўп анор доналари сочилса, келаётган йил шунчалик омадли бўлади.
     
  • Италияда янги йил кечаси уйдаги эски кийим, буюмлар, мебелларни кўчага улоқтиришади.
  • Италянларда қанча кўп эски буюм кўчага ташланса, йил шунча кўп давлат ҳадя этади деган фараз бор.
     
  • Қадимий Вавилонда янги йил байрами баҳор ойига тўғри келган. Байрам куни шоҳ саройдаги жами аъёнларини олиб шаҳарни тарк этган. Халқ эса туни билан кўчага чиқиб янги йил байрамини нишонлаган.
     
  • Баъзи халқларда янги йил арафасида одамлар энг эзгу орзусини қоғозга ёзади ва соат 00:00 га бонг урганда, қоғозни ёқиб юборишади. Қоғоз бонг уриш тўхтагунга қадар ёниб битса, бу орзу албатта ушалади, деган қараш мавжуд.
     
  • Янги йил арафасида тибетликлар кўчадан ўтган ҳар бир одамга бир бўлакдан пишириқ тарқатади. Улар янги йилнинг баракали келишини тарқатилган пишириқлар сони билан боғлашади.

    Рисолат МАХСИМОВА 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси