Аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканларига олиб борувчи йўлларда транспорт воситаларининг тўхтаб қолиб, хавфли ҳолат содир этишининг олдини олиш мақсадида “4Р-12” автомобиль йўлининг 61-километрида, яъни тоғли ҳудуднинг бошланиш қисмида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланаётгани ҳақида хабар берилганди.
ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 5 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманидаги айрим автомобиль йўлларида бир томонлама ҳаракат, яъни Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳридан (кўприк ёнидан) кириш ва “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойидан чиқиш йўлга қўйилди.
Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ, Чорвоқ, Амирсой дам олиш масканларига олиб борувчи йўлларда катта тирбандликлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.






