АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда аукционга қўйилган 30/ Z 777 ZZ авторақамни 625 миллион сўмга сотиб олишди

Жорий йилнинг 4 январь куни ижтимоий тармоқда "Аукционда ҳозир савдо бўлаётган бу авторақа...

'Самарқандда аукционга қўйилган 30/ Z 777 ZZ авторақамни 625 миллион сўмга сотиб олишди'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 январь куни ижтимоий тармоқда "Аукционда ҳозир савдо бўлаётган бу авторақам қандай қилиб берилган ва машинага тақилган" сарлавҳаси остидаги бир неча видео лавҳа ва фотосуратлар тарқалди.

Хабарларда, оқ ва қора рангли "Малибу" русумли транспорт воситаларида 30 Z 777 ZZ давлат рақам белгиси ўрнатилган ҳолати акс этган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, видео тарқалган вақтда Авторақамлар онлайн аукционида 30 Z 777 ZZ давлат рақам белгиси иштирокчилар томонидан онлайн тарзда ўйналиб, рақам Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБда сақланаётган бўлган.

 

Ушбу давлат рақами белгиси белгиланган тартибда, яъни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 687-сон қарорига асосан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг 2020 йил 7 ноябрдаги мурожаатига асосан аукцион савдоларига Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан қўйилган.

Хабарда аукцион савдолари якунига кўра ғолиб деб топилган фуқаро белгиланган тартибда тўловларни амалга оширган ҳолда 30 Z 777 ZZ давлат рақам белгисини Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимидан автотранспорт воситасига расмийлаштириб олиши мумкинлиги айтилган.

2021 йил 4 январь куни соат 14:10 да ушбу номер аукцион савдоларида ўйналган. Aвторақам 625 миллион сўмга сотилган.

 

    Бошқа янгиликлар