АсосийJamiyat

Наманганда 12 нафар фуқаро Қирғизистоннинг “Градусник” спиртли ичимлигидан заҳарланди. Қурбонлар бор

'Наманганда 12 нафар фуқаро Қирғизистоннинг “Градусник” спиртли ичимлигидан заҳарланди. Қурбонлар бор'ning rasmi

2020 йил 29-31 декабрь кунлари Наманган вилоятининг Тўрақурғон туманида 12 нафар фуқаро Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Градусник” номли спиртли ичимлик истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.  Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 2 нафари вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Тўрақурғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар