АсосийJamiyat

"Ваъда берамиз: бутун бошли тизимни ишдан чиқарамиз. Ёпиқ қарор ва фармойишларингиз шармандаларча тарқалади". Сурхондарё ҳокимлиги сайти хакерлар ҳужумига учради

'"Ваъда берамиз: бутун бошли тизимни ишдан чиқарамиз. Ёпиқ қарор ва фармойишларингиз шармандаларча тарқалади". Сурхондарё ҳокимлиги сайти хакерлар ҳужумига учради'ning rasmi

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий сайти хакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда расмий сайтга киришда ёзиб қолдирилган мурожаат ўз тасдиғини бермоқда. 

Мурожаат вилоят ҳокими Тўра Боболовга йўлланган бўлиб унда: 

"Сурхондарё вилояти ҳокими Боболов Тўра Абдиевичга биз қуйидагиларни маълум қиламиз: АКТ бўлимига университетни отасининг пулига тугатган "каттакон"ларнинг боласини эмас, соҳа бўйича ҳақиқий мутахассисларни ишга олинг. Биз бутун ҳокимият тизимига кириб бордик агар яхши мутахассисларни эътиборга олиб, уларга қимматли вақтингизни ажратмасангиз, бутун интернетда сизнинг ёпиқ қарор ва фармойишларингиз шармандаларча тарқалади. Биз бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик. Сиз биздан эмас, аввало, яратгандан қўрқинг, агар ходимларни ишга олиш тартибини ўзгартирмасангиз, биз сизга гуруҳимиз номидан ваъда берамиз: бутун бошли тизимни ишдан чиқарамиз. АКТ соҳасига эътибор қаратишга мажбурсиз! Ҳаммаси яхши бўлади яратгандан қўрқинг ва виждонингизга қулоқ тутинг! Яна кўришгунча!"- дея ёзиб қолдирилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳокимликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида бирор муносабат билдирилмади. 

 

    Бошқа янгиликлар