АсосийJamiyat

Тик-Токда ҳам биринчиликни даъво қилишаётган Қашқадарё ЙПХ ходимларига нисбатан хизмат текшируви бошланди

'Тик-Токда ҳам биринчиликни даъво қилишаётган Қашқадарё ЙПХ ходимларига нисбатан хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 5 январь куни ижтимоий тармоқда "Қашқадарё Гаилари Тик-Токка ҳам биринчиликни даъво қилишаётганга ўхшайди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳадаги ҳолат жорий йил 5 январь куни соат 09:10 ларда, Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида содир бўлган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. 

Текширув давомида хато ва камчиликка йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий жазо чоралари кўрилиши таъминланиб, текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

 

    Бошқа янгиликлар