my5
Sevimli

Тошкентлик ҳайдовчилар “Тошшаҳарнур" ДУК ходимларига миннатдорчилик билдирди

ЖАМИЯТ 01.02.2016, 13:18
Тошкентлик ҳайдовчилар “Тошшаҳарнур" ДУК ходимларига миннатдорчилик билдирди

Facebook`даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари  Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасида, йўлнинг ҳаракатланиш қисмида, ҳайдовчилар учун хавф туғдираётган темир парчалари кесиб, олиб ташланишида беминнат ёрдам кўрсатган  “Тошшаҳарнур" ДУК ходимлари Дониёр Мирзаев, Равшан Маҳкамов, Мирзатилла Мираҳмедовларга миннатдорчилик билдирди.
Шу муносабат билан “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари "Тошшаҳарнур" ДУК бошлиғи номига расман ташаккурнома йўллади. Куни кеча эса йўлни таъмирлашда беминнат ёрдамини аямаган корхона ходимлари шарафига зиёфат уюштирилди. Ўз навбатида корхона ходимлари бундай эътиборни ва эътирофни кутмаганликларини айтиб, "Тошшаҳарнур" ДУК номидан Тошкент хайдовчиларига миннатдорчилик билдиришди. Зиёфат сўнггида “Водители Ташкента”(Driver's.Uz) гуруҳи админстратори Отабек Фатхуллаев томонидан воқеа қаҳрамонларига гуруҳ логотипи акс эттирилган совғалар топширилди. Эндиликда уларни , "Шастри қаҳрамонлари" деб номлашга келишиб олинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° пасмурно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33