my5
Sevimli

"Қийноқ" масаласи Ўзбекистон кун тартибидан чиқиб кетиши керак–Танзила Норбоева

СИЁСАТ 06.01.2021, 12:43
"Қийноқ" масаласи Ўзбекистон кун тартибидан чиқиб кетиши керак–Танзила Норбоева

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 11-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Сенат раиси Танзила Норбоева қийноқлар масаласига тўхталиб ўтди.

“Республикамизда бу нарсага мутлақо ўрин қолиши керак эмас. Ҳозир инсонга бўлган эътибор шу даражада кучлики, қийноқ деган масала Ўзбекистоннинг кун тартибидан чиқиб кетиши керак. Бош прокуратура, ИИВ, Омбудсманнинг фаолияти таҳлил қилинганда, мазкур масалага алоҳида эътибор берилади ва баҳо берилади. Масъул қўмиталардан бу борадаги ўрганишлар таҳлилларини янада кучайтириш сўралади”, дейди Норбоева. 

Сенат раисининг таъкидлашича, жорий йилда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашувчи комиссиясига раислик қилиш Сенатга ўтади.

“Қолаверса, жорий йилда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашувчи комиссиясига раислик қилиш Сенатга ўтади. Шу боис комиссия фаолиятини янада кучайтириш жорий йилда олдимизда турган энг муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади”, дейди Танзила Норбоева.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84