Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари лавозимига Мирзораҳимов Аббосжон Шодмонович тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг ахборот хизмати маълум қилади.
Мирзораҳимов Аббосжон Шодмонович вазир ўринбосари лавозимига тайинланишидан аввал Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар, музейлар, ахборот ресурс марказлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
У 1997-2001 йиллар Термиз давлат университети (бакалавр), 2001-2003 йиллар Ўзбекистон Миллий университети (магистр), 2006 йил Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти (аспирантура), 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Тарих фанлари номзоди.
Вазир ўринбосари Маънавий-маърифий муассасалар, музейлар ва ахборот-ресурс марказлари бошқармаси, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси, Бадиий экспертиза бошқармаси, "Ўзбекмузей" республика жамғармаси, Республика музейлари, "Мозийдан садо” журнали таҳририяти, Кўзи ожизлар учун кутубхоналар ишини мувофиқлаштиради, уларда ишнинг самарали ташкил этилиши, меҳнат ва ижро интизомларига амал қилинишини назорат қилади.