Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир жараёнлари ўтказилди, деб хабар беради ИИВ ахборот хизмати.
Тезкор тадбир жараёнида шу шаҳарда яшовчи 41 ёшли шахс тўхтатиб текширилганида, унинг қўлидаги сумкасидан бир килограмм 949 граммдан зиёдроқ «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
01.02.2016 14:09