my5
Sevimli

Коронавируснинг янги симптоми маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 06.01.2021, 18:03
Коронавируснинг янги симптоми маълум қилинди

Юракнинг тез уриши коронавирус инфекцияси белгиси бўлиши мумкин, дея хабар берди COVID Symptom Study маълумотларига асосланиб ria.ru.

Таъкидланишича, тадқиқот доирасида дунёдаги тўрт миллиондан ортиқ иштирокчиларнинг маълумотлари мобил илова ёрдамида таҳлил қилинди. Натижалар шуни кўрсатдики, COVID-19 юрак уришининг тартибсиз ёки юқори бўлишига олиб келиши мумкин (дақиқасида 100 мартадан ортиқ).

Пулсни ўлчашда хатоликка йўл қўймаслик учун уни тинч ҳолатда ўлчаш керак. Яъни пулсни ўлчашдан олдин беш дақиқа давомида дам олиш, қўшимча стресс омилларини ёки жисмоний кучларни йўқ қилиш тавсия этилади. Тинч ҳолатдаги оддий юрак уриш тезлиги дақиқада 60 дан 100 гача бўлади. 

Шунингдек, мутахассисларнинг таъкидлашларича, агар юрак уриши тез-тез такрорланиб турадиган ёки юқори даражадаги юрак уриши аниқланса ва юрак билан боғлиқ ҳар қандай патологиялар илгари аниқланмаган бўлса, бу ҳавотирли ҳисобланади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84