АсосийJamiyat

Жиззахдаги МЧЖ ошхонасида содир бўлган портлашда қоровул вафот этди

'Жиззахдаги МЧЖ ошхонасида содир бўлган портлашда қоровул вафот этди'ning rasmi

Жиззах шаҳар, Бунёдкор маҳалласи “А-Саноат” ҳудудида жойлашган “Ирригация инвест” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино ошхонасида газ чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда  Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Унда маълум бўлишича, маъмурий бинода жойлашган ошхонага хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган газ плитаси ўрнатилган. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида рўйхатдан ўтиб, масъулияти чекланган жамиятида қоровул вазифасида ишлаган С.Д. ошхонага кириб электр чироғини ёққан вақтида, тўпланган ис газининг чақнаши оқибатида тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.  

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Қаршидаги хонадонда газдан портлаш содир бўлиши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар