my5
Sevimli

Темирйўл чипталари нархидан қўшимча хизмат учун тўловлар олиб ташланди

ЖАМИЯТ 01.02.2016, 14:59
Темирйўл чипталари нархидан қўшимча хизмат учун тўловлар олиб ташланди

“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти чипта ҳисобига киритилган  қўшимча хизматлар, жумладан овқатланиш ҳақини чиқариб ташлади. 
Бу қарор Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси талабига асосан амалга оширилди, дея хабар беради “Газета.uz”. 
Фуқароларнинг истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитасига қилган мурожаатлари сабабли “Ўзтемирйўлйўловчи”га нисбатан иш қўзғатилди. Ўтказилган суриштирувлар натижасида,  “Ўзтемирйўлйўловчи” компаниясига “Шарқ” ва “Насаф” поездларида овқатланиш учун сарфланадиган 5335 сўмни чипта баҳосига қўшган.
“Ўзтемирйўлйўловчи” компанияси ўзининг бу ҳаракати билан “Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонуннинг 21-моддаси 2-қисмида кўрсатилган қонунбузарликка йўл қўйган, унга кўра бажарувчи (сотувчи) кўрсатмаган хизмати учун истеъмолчидан мажбурий тарзда қўшимча пул олишга ҳақли эмас.
Давлат рақобатни ривожлантириш қўмитаси вазиятни атрофлича ўрганиб, “Ўзтемирйўлйўловчи” компаниясини келажакда бундай қонунбузарликларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° пасмурно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33