my5
Sevimli

Ўзбекистон Таэквондо миллий ассоциациясига раҳбар сайланди

СПОРТ 07.01.2021, 15:38
Ўзбекистон Таэквондо миллий ассоциациясига раҳбар сайланди

2021 йилнинг 6 январь куни Тошкент шаҳридаги “Daniel Hill Hotel” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Таэквон–До (ИТФ) миллий ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Унда Ассоциациянинг амалга оширилган ишлари юзасидан раҳбарият ва вилоят бўлими бошлиқларининг ўтган 5 йиллик ҳисоботлари тингланди.

 Ўзбекистон Таэквон–До (ИТФ) миллий ассоциациясининг президенти лавозимига Хасанов Лазиз Сайдивалиевич номзоди бир овоздан қайта сайланди. 

 Вилоят бўлими раҳбарлари ва вице-президентлар ҳам 5 йил муддатга сайланишди.Ассоциациянинг 2021 йилда режалаштирилган ишлари билан таништирилди ва бу борада вилоят бўлими раҳбарлари, вице-президентларга кўрсатмалар берилди.

Таэквон–До (ИТФ) миллий ассоциацияси олдига улкан вазифалар қўйилди. Мамлакатимизда спорт соҳасида, хусусан Таэквон–До йўналишида эришилаётган ютуқларни Жаҳон ареналарида ҳам давом эттириш бўйича аниқ ва пухта режалар киритилди. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° ясно
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84