my5
Sevimli

"Куёвболанинг ёши мендан кичик". Муниса Ризаева турмушга чиқаётгани ҳақида маълум қилди (видео)

МАДАНИЯТ 08.01.2021, 10:17
Теглар: Видео, Муниса Ризаева
"Куёвболанинг ёши мендан кичик". Муниса Ризаева турмушга чиқаётгани ҳақида маълум қилди (видео)

Хонанда Муниса Ризаева турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram саҳифасида мухлислари билан бўлган жонли савол-жавоб эфири чоғида маълум қилди. 

Хонанадага ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бир қанча саволлар берилган. Хусусан, "Қачон турмушга чиқасиз?" деган саволга "Яқинда турмушга чиқаман, тўй бошлаб юбордик. Январь ёки февраль ойларида тўйим бўлади" дея жавоб берган у.

"Турмуш ўртоғингиз ким? Санъат соҳасиданми?" деган саволга "Турмуш ўртоғим оддий одам, яхши инсон. Энг муҳим мани санъатимга, қўшиқ айтишимга қаршилик билдирмайдилар" дея жавоб берилган.

Шунингдек, хонанданинг бўлажак турмуш ўртоғи ким эканига жудаям қизиққан мухлислар "Унинг исми нима? У неча ёшда?" дея савол қолдирган. Муниса эса "Ҳозирча унинг исмини айта олмайман. Куёвболанинг ёши мендан кичик" дея қисқа жавоб қилган. 

Суҳбат орасида Муниса Ризаева айни пайтда ўзининг 34 ёшда эканини ҳам айтиб ўтган. 

Шарҳлар

Самарқандда аёлини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди (видео)

13.01.2021, 13:06

Самарқанд шаҳрида уй-жой масаласида ўзаро келиб чиққан низоли вазият сабаб хотинини қасддан ўлдирган ва уйини ёқиб юборган шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида...
"Пулларини олиб, ўзини ташлаб юбордик". Тошкентда 2 йигит 7 та банкоматни ўмарди (видео)

08.01.2021, 13:48

Яшнобод тумани ИИБга пойтахтдаги бир нечта банкоматлар ўмарилгани ҳақида тезкор хабар келиб тушган. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида батафсил маълумот берилди.Хабар юзасидан олиб борилган тезкор...
Чилонзорда "Нексия" ёниб кетди (фото ва видео)

06.01.2021, 17:41

Ижтимоий тармоқларда "Бешёғочда "Нексия" ёниб кетди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳодиса юзасидан ИИВ ЙҲХББ маълумот берди. Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 6 январь куни соат 14:10ларда Тошкент шаҳар,...
“Наманганда тадбиркорни урган ва қўлини синдирган ИИБ ходимларига жазо борми?” Тафсилотлар маълум қилинди (видео)

28.10.2020, 17:00

Кеча, 27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Наманган вилояти Поп туманидаги тадбиркорни урган ва қўлини синдирган ИИБ ходимларига жазо борми?” номи остида тарқатилган видеотасвирлар интернет фойдаланувчиларининг...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° ясно
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84