АсосийJamiyat

Бугун Қашқадарёнинг 7 та тумани ва 1 та шаҳри электр таъминотидан тўлиқ узилиши маълум қилинди. Сабаби...

'Бугун Қашқадарёнинг 7 та тумани ва 1 та шаҳри электр таъминотидан тўлиқ узилиши маълум қилинди. Сабаби...'ning rasmi

Бугун,  8 январь куни Таллимаржон иссиқлик электр станциясидаги ҳар бирининг қуввати 450 МВт бўлган иккита энергоблокни тўхтаганлиги сабабли Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудлари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабар берган. 

Келтирилишича, Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз Китоб, Чироқчи, Ғузор, Нишон туманлари  ва Шаҳрисабз шаҳри электр таъминотидан тўлиқ узилмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, куни кеча Энергетика вазирлиги Ўзбекистон электр энергетика тармоғининг ишлаш тартиби тўлиқ тикланганини маълум қилган эди. 

    Бошқа янгиликлар