АсосийJamiyat

Расул Кушербоев “Йил одами” деб эътироф этилди

'Расул Кушербоев “Йил одами” деб эътироф этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА томонидан  “Йил танлови” эълон қилинган эди. Ушбу танловнинг “Йил одами” йўналиши бўйича ўтказилган сўровномада тақдим этилган номзодлар ичида одамлар дарди билан яшаб, уларни қийнаётган масалалар ҳақида дадил гапириб, халқнинг ишончини қозонган Расул Кушербоев ғалаба қозонди. 

 

" Давлатимиз раҳбари ҳам унинг хизматларини эътироф этиб “Кушербоев кўпчиликка ёқмайди, лекин менга ёқади”, деб айтган. Р.Кушербоев монополларга қарши курашиш, ноқонуний “снос”ларга қарши курашиш, ҳокимларнинг ноқонуний қарорларига қарши курашиш каби кўплаб йўналишларда жасоратли қадамлар ташлади ва бундай фаол фаолият давом этмоқда. Одамлар дардига қулоқ тутиш, уларга кўмак кўрсатиш унинг депутатлик фаолиятида яққол кўзга ташланиб туради. У фақат ўз сайловчилари билан чекланиб қолмай, бутун халқимизнинг дарди билан яшайди, Ўзбекистон билан бирга нафас олади, - дея эътироф этади хабар ҳақида маълум қилган Ўз А мухбири.

 

    Бошқа янгиликлар