my5
Sevimli

ППХ ходимларига пичоқ ўқталган "кўча қироллари" қўлга олинди (видео)

ЖИНОЯТ 08.01.2021, 21:17
ППХ ходимларига пичоқ ўқталган "кўча қироллари" қўлга олинди (видео)

Бир гуруҳ кўча безорилари психотроп моддалар таъсирида 2020 йилнинг 31 декабрь кўчада бир қанча қоидабузарликларни содир этган. Бу ҳақда "Тошкент" каналининг информацион дастурида маълум қилинди.

2020 йилнинг 31 декабрь куни тахминан соат тонгги 4 ларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда жиноятни олдини олиш пост патрул хизмати ходимлари Чилонзор тумани Муқимий кўчасида хизмат автомашинасида ҳаракатланаётган вақтида "Матиз" русумли автомобилни қоронғи бўлишига қарамай, чироқларни ёқмай ҳаракатланаётгани кўради ва тўхтатади. Ҳайдовчи эса ЙПХ ходимининг ишорасига эътибор қилмай, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб ҳаракатни давом эттирмоқчи бўлади. Сўнгра бошқарувни йўқотгани сабаб тўхтаташга мажбур бўлади.

 Матиз ичида бўлган 4 нафар йигитдан 2 нафари  автомобилдан тушиб, ЙПХ ходимига ташланади. Улар совуқ қурол бўлган пичоқ билан ходимларга ташланади. ЙПХнинг ёрдам гуруҳи етиб келгач, безорилар воқеа жойидан қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида йигитларнинг бири муқаддам ўғрилик содир этиб судланганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди. Бундай ҳолларда жазо тариқасида 3 йилдан 5 йилгача қамоқ жазоси қўлланилади.  

Безориларнинг бири, яъни Aбдуҳакимов Хожакбар Талъатжон ўғли воқеа жойидан қочиб қолган. Тошкент шаҳар ИИБ жиноятчини қўлга олишда барча фуқаролардан амалий ёрдам сўраган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12