my5
Sevimli

Бу йил мандарин нега бунчалик қиммат? Ўрганиш олиб борилди

ИҚТИСОДИЁТ 08.01.2021, 21:27
Бу йил мандарин нега бунчалик қиммат? Ўрганиш олиб борилди

Бу мавсумда мандарин нархлари кескин ошди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўрганиш ўтказиб, таклифлар билдирди.  

Қўмита ахборот хизмати маълум қилишича, ўтказилган ўрганишда мандарин катта сорти (Покистон) маҳсулотини улгуржи нархи 8000-9000 сўмдан реализация қилинаётганлиги, деҳқон бозорларидаги чакана нархи 12000 сўмдан 14000 сўмгача сотилаётгани қайд этилди.

Таҳлил жараёнида декабр ойида импорт қилинган (катта) мандариннинг ҳар бир килограммига импорт нархи 1258.1 сўмни божхона тўловлари жами 4874 сўмни ташкил этмоқда.  

1 кг мандарин нархи эса 6132 сўмни ташкил этмоқда. Мандарин (катта) маҳсулоти асосан Афғонистон орқали Покистон давлатидан (81,9 %) импорт қилинмоқда.

Афғонистон давлатининг Хайратон ҳудудидан Сурхондарё вилоятининг Айритом божхона ҳудудидагача бўлган масофа учун 1 та юк транспортига 20 000 кг маҳсулот юкланиши ва транспорт харажатлари ўртача 700 долларни ташкил этиши маълум бўлди.

Мандарин маҳсулотини Хитой Халқ Республикасидан импорт қилишдаги бир фуранинг транспорт харажатлари 2019 йилда 4000-5000 долларни ташкил этган бўлса, 2020 йилда пандемия сабабли битта фуранинг транспорт харажати 25000-26000 долларга чиқиб кетганлиги натижасида, нархларнинг ошишига сабаб бўлаётганлиги ҳамда мазкур бозорга барча тадбиркорлик субъектларининг киришига тўсиқ бўлаётганлигини маълум бўлди.

 МҚКҚ бир қатор таклифлар билдирган, хусусан, меваларнинг импорти билан боғлиқ барча божхона тўловлари ҳамда уни ҳисоблаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва уларни камайтириш юзасидан таклиф бермоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84