my5
Sevimli

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» бош директори пора олгани учун қўлга олинди

ЖИНОЯТ 09.01.2021, 10:40
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» бош директори пора олгани учун қўлга олинди

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бош директори Муродбой Базаримбетов пора олганликда гумонланиб, қўлга олинди. Иддао қилинишича, у тадбиркордан газ станциясини электр тармоғига улаш учун 20 минг доллар сўраган. Бу ҳақда «Газета.uz» «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонасининг матбуот хизмати маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Урганч шаҳар халқ депутатлари кенгаши аъзосининг айтиши бўйича, Базаримбетов ўртага ишончли одамини қўйиб, ёнилғи қуйиш шохобчасини электр тармоғига улаб бериш учун тадбиркордан 20 минг доллар сўраганликда гумонланмоқда. Кейинчалик бу қиймат 15 мингга туширилган.

Шундан сўнг, тадбиркор депутатга шикоят қилган, у эса ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар берган. Тадбиркор махсус тадбирда ҳамкорлик қилишга розилик берган. 24 декабрь куни Муротбой Базаримбетов ўртадаги ишончли шахс пулни кабинетига киритиб берганидан сўнг, ушланган.

Депутат таъкидлашича, тезкор тадбирда ўртадаги шахс ва раҳбарнинг мулоқоти ёзиб олинган. Аудиоёзувларда раҳбарнинг: «Пулнинг ҳаммасини бердими? Ҳаммасини олдингми? Мана бу тумбочкага қўй», — деган сўзлари ҳам бор.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Муротбой Базаримбетов эса ҳибсда сақланмоқда, дея қўшимча қилган депутат.

Муратбай Базаримбетов «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари»ни 2019 йилдан бери бошқариб келаётган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12