«Ўзбекистон почтаси» АЖ акциядорларининг 2016 йил 29 январда ўтказилган умумий мажлиси қарорига кўра, Шухрат Атамухамедов «Ўзбекистон почтаси» АЖ бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввал мана шу лавозимда фаолият юритган Рустам Қосимов 2015 йил 2 ноябрда ўз вазифасидан озод этилган эди. Шуҳрат Атамуҳаммедов бунга қадар Давлат алоқа инспекцияси раҳбари,алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот коммуникацион технологияларини ривожлантириш ишлари бўйича бўлим мудири лавозимларида фаолият юритган.