Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Жорий йилда 13 та давлатдан 17 та спорт тури бўйича 23 нафар профессионал тренер ва мутахассис таклиф этилиши айтилди. Қўмита раиси бўлажак спорт мусобақаларига тайёргарлик жараёнларига ҳам тўхталиб ўтди.
«Ўзбекистон терма жамоалари спортчилари томонидан Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига жами 110 та лизенция қўлга киритиш режалаштирилмоқда. Спорт федерациялари уюшмаларига штат жадвалларига биринчи марта 18 та шифокор, 18 та диетолог, 17 та массажчи ва 16 та психолог киритилди. 11 январдан бошлаб, ҳар бир туманда 6 та спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтади», деди Рустам Шоабдураҳмонов.