my5
Sevimli

Тошкентда 4 миллиард сўм кредит ажратиш учун тадбиркордан 15 минг доллар талаб қилган банк раиси қўлга олинди

ЖИНОЯТ 09.01.2021, 20:22
Тошкентда 4 миллиард сўм кредит ажратиш учун тадбиркордан 15 минг доллар талаб қилган банк раиси қўлга олинди

Тадбиркордан 15 минг доллар талаб қилган хусусий банк раиси қўлга олинди. Бу ҳақда "Ўзбекистон  24" телеканалида хабар берилди. 

Маълум қилинишича, Республикада фаолият юритаётган хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг бошқарув раиси Тошкентдаги тадбиркорлардан бирига 4 млрд cўм миқдорида кредит ажратиб бериш учун пора сифатида 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда  банк раҳбари сўралган пулдан 103 млн. сўмни ўз танишига тегишли МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиш орқали қўлга киритганлиги аниқланган, дейилади тезкор тасвирлар туширилган видеолавҳада.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12