Бугун, 10 январь куни Қирғизистонда муддатидан олдинги президентлик сайлови ўтказилмоқда. Бу ҳақда Спутник хабар берди.
Хабарда айтилишича, қирғиз халқи нафақат кейинги давлат раҳбарини, балки ҳокимият тузилмаси шаклини ҳам танлаши керак.
8.00 да мамлакат бўйлаб 2474 сайлов участкаси очилди, уларнинг 48 таси чет элда жойлашган. Улар соат 20.00 гача ишлайди.
Сайловчиларнинг якуний рўйхатига 3 миллион 563 минг 574 киши киритилган. Президентликка 17 нафар номзод рўйхатдан ўтказилган. Эрталаб соат 10:00 ҳолатига кўра сайловда иштирок этганлар 2,8% (99,772 сайловчи).
Сайлов участкаларида овоз бериш санитария-гигиена талабларига мувофиқ ўтказилади: фуқаролар ниқоб ва қўлқоп кийишлари шарт. Болаларни уйда қолдириш тавсия этилади.
Шунингдек, расмийлар СAРС ёки CОВИД-19 белгилари бўлган сайловчилардан сайловларда фақат соат 18.00 дан кейин иштирок этишларини сўрадилар.






