my5
Sevimli

Газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати фош этилди

ЖИНОЯТ 10.01.2021, 12:52
Теглар: Bosh Prokuratura
Газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими тумандаги тумандаги оҳак ишлаб чиқариш цехида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати фош этилганини хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. тумандаги “Тотувлик” ва “Қўзичоқли” маҳаллаларида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехларида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида “Ҳудудгаз Сурхондарё” филиали манфаатларига 59,9 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12