my5
Sevimli

Жиззахда ўғри контейнерни ўмариб кетишни ҳам уддалади

ЖИНОЯТ 10.01.2021, 15:14
Жиззахда ўғри контейнерни ўмариб кетишни ҳам уддалади

Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласи ҳудудида турган контейнер ўғирлаб кетилган.  Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғирлик қилган фуқаро қўлга олинган.

Қиймати 84 миллион 889 минг сўмлик контейнерни Шароф Рашидов туманида яшовчи Э.З. томонидан содир этилганлиги аниқланди. У ўғирланган контейнерни шу туманинг Тоқчилик қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган қурилиши тугалланмаган турар-жойига яшириб қўйган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси