АсосийJamiyat

Жиззахда қулаб тушган қўп қаватли бино ҳақида расмийлар дастлабки маълумотларни беришди

'Жиззахда қулаб тушган қўп қаватли бино ҳақида расмийлар дастлабки маълумотларни беришди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Жиззахдаги янги қурилаётган кўп қаватли бинолардан бири қулаб тушгани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги воқеа тафсилотлари бўйича дастлабки маълумотни берди. Унга кўра, бугун 10 январь куни соат 17:15 лар атрофида Жиззах шаҳар, Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан бири қулаб тушган.

Ҳозирда воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва тиббиёт ходимлари етиб боришиб, ҳолатни ўрганишмоқда.

Вилоят фавуқлодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун тураржой, пастки  2 қавати  нотураржой сифатида қурилаётган бўлган.

Бирламчи маълумотларга кўра, воқеа натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар