АсосийJamiyat

Андижонда носозлик юзага келди. Аҳолига ичимлик суви махсус сув ташиш транспорт воситалари орқали етказиб берилмоқда (видео)

'Андижонда носозлик юзага келди. Аҳолига ичимлик суви махсус сув ташиш транспорт воситалари орқали етказиб берилмоқда (видео)'ning rasmi

“Андижон сув таъминоти” шу йилнинг 9 январь куни Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи диаметри 1400 мм.ли бўлган “Хонобод-Андижон” марказий сув қувурининг Андижон тумани Хортум МФЙга қарашли “Анжирзор” кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келганини маълум қилди.

Келтирилишича, ушбу носозликни бартараф этиш мақсадида зарурий чоралар кўрилмоқда ва носозликни бартараф этиш учун шу йилнинг 11-12 январь кунлари аҳолига сув етказиб бериш таъминотида узилиш юзага келиши мумкин. Носозликни бартараф этиш жараёнида Андижон шаҳрига Жалақудуқ туманида жойлашган “Пахтакор” ер ости сув иншооти орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари 40 дона махсус сув ташиш транспорт воситалари хизматга шай ҳолатга келтирилган.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда аҳолининг савдо дўконларидан ичимлик сувлари харид қилиш жараёни авжига чиққани акс этган видеолавҳалар тарқалди.

 «Андижон сув таъминоти» МЧЖда вазиятдан келиб чиққан ҳолда махсус Штаб тузилган бўлиб, тоза ичимлик суви етказиб бериш зарур бўлган ҳолатларда штабнинг +998-74-223-04-05, +998-74-226-04-05 телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралади.

“Андижон сув таъминоти” МЧЖ Андижон шаҳри аҳолисидан ичимлик суви захирасини яратиб олишларини сўраган ҳолда, юзага келган ҳолат юзасидан узр сўрайди.

 

    Бошқа янгиликлар