АсосийJamiyat

Наманганда газ заправкада навбатда турган "Дамас" ёниб кетди. Сабаби...

'Наманганда газ заправкада навбатда турган "Дамас" ёниб кетди. Сабаби...'ning rasmi

Тўрақўрғонда "Дамас" автомобилида содир бўлган ёнғин юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсилиги бош бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни Тўрақўрғон тумани ҳудудида жойлашган газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташувчи оқибатида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча, Наманганда газ тўлдириш шохобчасида навбатда турган ҳайдовчилардан бири вафот этган эди

    Бошқа янгиликлар