АсосийDunyo

"Бу бизнинг Трапм". Садир Жапаров Қирғизистоннинг 6-президенти бўлди

'"Бу бизнинг Трапм". Садир Жапаров Қирғизистоннинг 6-президенти бўлди'ning rasmi

52 ёшли Садир Жапаров Қирғизистоннинг янги, аллақачон олтинчи президенти бўлди. У мамлакатда бўлиб ўтган октябрь намойишларидан кейин чақирилган муддатидан илгари бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб чиқди, дейилади "ВВС News" хабарида. 

Малумотларга кўра, якшанба куни Қирғизистон сайловчилари ҳам референдумда президентлик бошқарув шакли учун овоз беришди, овоз берганларнинг 81% бу вариантни маъқуллаганлар.

Шунингдек, ўз тарафдорлари томонидан колониядан озод қилинган Жапаров (у гаровга олиш иши бўйича 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган) кутилмаганда аввал намойишларнинг этакчиси, кейин эса бош вазир ва президент вазифасини бажарувчи бўлган.

Таҳлилчилар унинг ғалабасини аллақачон сайловлар пойгаси пайтида башорат қилишган, чунки ўтказилган сўровларга кўра Жапаров Қирғизистон минтақаларидаги сайловчиларнинг севимлиси бўлиб чиқган ва унинг энг яқин шериклари амалдаги ҳукуматда муҳим ўринларни эгаллашган.

    Бошқа янгиликлар