Коронавирус эпидемиясини фақат имкон қадар тезроқ аҳолининг тўртдан уч қисмини эмлаш орқали тўхтатиш мумкинлигини айтган Халқаро инфекция мутахассислари ассоциацияси президенти Ирина Шестакова. Бу ҳақда «Dori-Darmon» AЖ РИA Новостига таяниб хабар берди.
"Эмлаш самарадорлиги қанча давом етишини ҳеч ким билмайди. Aгар биз уч йил давомида барчани эмласак, одамларнинг иммунитетга эга бўлишига эришамиз. Шундай қилиб, бизда давом етаётган доимий жараён пайдо бўлади. Биз гриппга қарши эмлашларни қандай ўтказсак, коронавирусга қарши эмлаш ҳам худди шундай зарур", - дея қўшимча қилди Шестакова.