АсосийJamiyat

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Тақдимот маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички Ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари, Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалар иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқармаси бошлиғи, тарих фанлари номзоди Музаффар Комилов, тиббиёт фанлари доктори, профессор Гули Шайхова, Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети Интернет журналистикаси кафедраси мудири, сиёсий фанлар номзоди, доцент Шерзод Қудратхўжаев, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳар филиали маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Шуҳрат Ғойибназаровлар сўзга чиқди.

Айдарбек Тулеповнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китоби “Мовароуннаҳр” нашриётида 372 саҳифа ҳажмида 3000 нусҳада чоп этилган. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ўтказилган республика кўрик танловида “Йилнинг энг яхши китоби” деб топилган ва биринчи даражали Диплом билан тақдирланган.

    Бошқа янгиликлар