Элдор Шомуродов ҳақида италиянинг Gazzetta Dello Sport нуфузли нашри ёзмоқда. Газетанинг навбатдаги сонида “Женоа ўзининг янги Элдор..адосини топди” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Шунингдек спортчимизнинг Италиядаги ҳаёти, Ўзбекистонда унинг фаолиятига муносабат, натижалари, инстаграм саҳифаси ва яна бир қанча маълумотлар ёзилган. Элдорнинг дебюти Женоада умид уйғотмоқда. Унинг ёрдамида Генуя клуби А Серияда курашни давом эттирмоқчи.
Дарвоқе, Gazzetta вакиллари Ўзбекистон Футбол Ассотсациясининг Ахборот хизматига мурожаат қилиб, Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқди. Ҳозирда Италия футбол оммаси Ўзбекистон футболи билан яқиндан танишмоқда.