АсосийIqtisodiyot

Марказий банк қошида Киберхавфсизлик маркази ташкил этилади — Бекзод Ҳамроев

'Марказий банк қошида Киберхавфсизлик маркази ташкил этилади — Бекзод Ҳамроев'ning rasmi

Марказий банк қошида Киберхавфсизлик маркази ташкил этилади. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Марказий банк раиси ўринбосари Бекзод Ҳамроев маълум қилди:

«2020 йилда 127 трлн сўм кредит ажратилган. Жорий йилда банк кредитлари сифатини ошириш вазифаси белгиланди.

Иқтисодиётда бизда долларлашув даражаси юқори, қарийб 50% атрофида. 2021 йилда кредитлар бўйича долларлашув 45% га тушириш вазифаси қўйилди.

 2021 йилда валюта бозорида янгича онлайн платформа жорий қилиш, тадбиркорлар ва юридик шахслар учун банкларда валюта олди-сотдисини осонлаштириш режалаштирилмоқда.

Марказий банк қошида молия соҳасидаги Киберхавфсизлик маркази ташкил этилади».

    Бошқа янгиликлар